Фарғона вилояти Бешариқ туманида 2017 йил 19 июль куни, ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ўз уйида қиморхона ташкил этган аёл аниқланди, деб хабар берди Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Бешариқ шаҳрида яшовчи, О.Ризаева яшаш хонадонида ноқонуний равишда маҳалладошлари Ж.Ғиёсов, Ш.Каримов ва К.Носировга (исм-шарифлар ўзгартирилган) қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан 4 дона ошиқ ва 259 минг сўм пул далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳозирда ИИБ ходимлари томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)