28 нафар турк ҳарбийларидан иборат олтинчи гуруҳ 20 июль, пайшанба куни Доҳадаги ҳарбий базага етиб келди, деб хабар берди «ТАСС».
Anadolu агентлиги Туркия ҳарбий хизматчиларни Қатарга жойлаштириш ишини якунлаганини маълум қилди.
Амирликда қанча Туркия аскарлари борлиги маълум қилинмаган.
Қатарда Туркия ҳарбий базасини ташкил қилиш 2014 йилда имзоланган икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш битимида кўзда тутилган эди.
Бир нечта араб давлатлари Доҳа билан дипломатик алоқаларни тўхтатгач, улар томонидан инқироздан чиқиш йўли сифатида талаблар рўйхати тузилган эди. Улар орасида Қатарнинг Туркия билан ҳарбий алоқаларини тўхтатиш банди ҳам мавжуд. Бироқ икки мамлакатнинг расмийлар ҳарбий соҳадаги битимга риоя қилиш ниятида эканликларини эълон қилди.
Изоҳ (0)