Шимолий Кореяда 2001 йилдан кейинги энг кучли қурғоқчилик қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказди, мамлакатга зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарур. Бу ҳақда БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Европа комиссияси билан ҳамкорликда тайёрлаган ҳисоботда маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Экспертлар бошоқли экинларнинг асосий етказиб берувчиси бўлган туманларда ёғинлар миқдори уларни етиштириш рекорд даражада паст (2 миллион тонна) бўлган 2001 йил кўрсаткичидан ҳам камайиб кетганини билдирмоқда.
Қурғоқчиликдан асосий экинлар, жумладан, шоли, маккажўхори, картошка ва соя жабр кўрди. Бу йилги илк ҳосил ўтган йилгидан 30 фоиз кам бўлди, бунинг оқибатида юзага келган озиқ-овқат етишмовчилиги эса аҳолининг катта қисми очликка юз тутишига олиб келди.
БМТ маълумотларига кўра, КХДР аҳолисининг 70 фоизи, яъни 18 миллионга яқин киши озиқ-овқат танқислигига дуч келмоқда.
Изоҳ (0)