Россия АҚШдаги президентлик сайловларига 8 йилдан ошиқ вақт давомида аралашиб келган. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майкл Помпео Аспен шаҳридаги хавфсизлик бўйича анжуманда маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Россия 2016 йилги президентлик сайловларига аралашган ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан Помпео «Мендан буни миллион маротаба сўрашди. Ҳа, албатта. Ўтган йилги сайловларга ҳам, ундан олдингиси ҳам. Улар бу билан анчадан бери шуғулланиб келади. Бунга чек қўйиш нияти ҳам бўлмаса керак», дея жавоб берди.
МРБ директорига кўра, Россия 2016 йилдаги президентлик сайловларига таъсир ўтказиш учун WikiLeaks ва унинг асосчиси Жулиан Ассанж билан ҳамкорлик қилган.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 4 йилда бир ўтказилади.
Изоҳ (0)