20 июль куни АҚШ мамлакатга турли давлатдан учиб келадиган йўловчилар учун хавфсизлик чораларини янада кучайтирди, деб хабар берди «Forum Daily».
USA Today нашрининг ёзишича, янги қоидалар бўйича саёҳатчиларни аэропортлар, транспорт маъмуриятлари ва авиакомпаниялар хабардор қилган.
Канада ҳаво транспорти хавфсизлиги ассоциацияси саёҳатчиларни қўшимча чора-тадбирлар учун сумкасидаги барча электрон қурилмаларини олиб, ёқиб кўрсатишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирди. Ассоциация йўловчиларни парвоз бошланишидан олдин барча қурилмаларнинг аккумулятор қуввати тўла бўлишига чорлади.
Aeroméxico авиакомпанияси ўз йўловчиларини АҚШга тўғридан-тўғри учадиган парвозлар олдидан аэропортга уч соат олдин етиб келишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.
АҚШ хавфсизлик департаменти электрон қурилмалар ичига яширинган портловчи қурилмаларни аниқлаш бўйича янги чора-тадбирлар юзасидан 28 июнда хабар берганди.
Янги хавфсизлик чоралари АҚШга дунёнинг 105 та мамлакатида жойлашган 280 та аэропортларнинг парвозларини амалга оширувчи 180 авиакомпанияларга нисбатан қўлланилади.
Агарда авиакомпаниялар ҳамда аэропортлар янги хавфсизлик чораларини қўллашдан бош торца, улар қўлда олиб юриладиган электрон қурилмалар бўйича тақиққа учраши мумкин.
Изоҳ (0)