Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Грецияга 1,6 миллиард евро миқдоридаги навбатдаги траншни ажратиш тўғрисида «принципиал келишув»га эришди. Бу ҳақда жамғарма томонидан 20 июль, пайшанба куни тарқатилган баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
«Иқтисодий тартибга солиш дастурини қўллаб-қувватлаш бўйича ‘принципиал даражада’ келишувга эришилди. Бу келишув жамғарма Европадаги шериклардан Афинанинг қарзи иқтисодий жиҳатдан мутаносиб эканлиги ва Греция томонидан иқтисодий дастур амалга оширилаётгани кафолатларини олганидан сўнг кучга киришини англатади», — дейилади баёнотда.
Ҳужжат кучга кириши учун ХВЖ директорлар кенгашининг иккинчи қарори қабул қилиниши лозим.
Изоҳ (0)