Француз депутатлари парламент йиғилишларида костюм ва бўйинбоғсиз иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ушбу масалани махсус кўриб чиққан парламент қуйи палатаси — Миллий мажлис бюроси шундай қарор қабул қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мажлислар залида бўйинбоғ ва костюмда бўлиш мажбурий эмас», — дея хулоса берди бюро.
Қонунчилик ассамблеясига кўплаб янги депутатлар келгани шундай аниқлик киритишни талаб қилгани билдирилмоқда.
Июнда бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра Миллий мажлис ўз тарихидаги энг катта янгиланишга дуч келди — таркибнинг учдан икки қисми ўзгарди. Янги «Бўйсунмас Франция» фракцияси депутатлари эса парламентга бўйинбоғларсиз келди.
Изоҳ (0)