Чилида ҳақиқий мўъжиза юз берди — дунёдаги энг қуруқ дея ҳисобланувчи Атакама саҳроси гулларга бурканди. Бу ҳақда «Россия 24» телеканалига таяниб, «Вести.ru» хабар берди.
Умуман олганда бу каби кескин иссиқ шароитда фақатгина маълум турдаги ўсимликлар яшай олади. Ушбу ҳудудда ер деярли доим мутлақо қуруқ. Бироқ ҳозирда Атакама 200 турдан ортиқ гулларга бурканган. Бундай оммавий гуллашга жадал ёғган ёмғирлар сабаб. Шу туфайли уларнинг ер остидаги томирлари уна бошлаган.
Бу нафақат олимларни, балки дунёданинг турли бурчакларидаги туристларни ҳам ўзига жалб этди. Ҳозирда кўпчилик бу ўсимликларни томоша қилиш мақсадида Чилига йўл олган.
Изоҳ (0)