Вазирлар Маҳкамасининг 7 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида тез қуриладиган ва арзон уй-жойлар қурилишини ривожлантириш чора-тадбирларини тасдиқлади, деб ёзади Norma.
Қурилиш 2017—2018 йилларда пойтахтнинг Олмазор туманидаги собиқ «Тошкент чинни заводи» ҳудудида олиб борилади. «Янги Олмазор» турар-жой мажмуаси ўз ичига қуйидагиларни олади:
- олтита тўққиз қаватли кўп хонадонли уйлар;
- Германиянинг Vollert компанияси кўп функцияли линияси базасидаги замонавий энергия жиҳатдан самарали технологияларни қўллаш орқали қурилган тўққиз қаватли тажрибавий кўп хонадонли уй.
Турар-жой мажмуасининг ўзи жисмоний шахсларнинг дастлабки тўловлари (хонадонлар қийматининг 25 фоизи), Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар маблағлари ҳисобига, уларни «Ипотека банк» акциядорлик тижорат ипотека банки устав капиталини (75%) кўпайтириш учун йўналтириш орқали қурилади
Изоҳ (0)