Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай тумани овуллари аҳолиси учун ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Жумладан, 9,3 километр масофага қувур ётқизилиб, «Бирлешик» овул фуқаролар йиғини ҳудудига тоза ичимлик суви келтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан ажратилган 502 миллион сўм маблағ эвазига амалга оширилган бу лойиҳа туфайли "Бирлешик" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Абат жап», «Қаратеренг», «Бирлешик», «Боғ овул», «Дадек овул», «Гелласқан», «Султаш овул», «Баймақли» овулларида истиқомат қилаётган 200 га яқин хонадон ичимлик суви билан таъминланди.
—Қишлоғимиз аҳли бундай хайрли ишлардан беҳад хурсанд, — дейди қаратеренглик отахон Айтбой Сағиндиқов. — Биринчи марта қувурдан тоза сув келди. Энди овулимиз янада обод бўлади. Боғ-роғлар кўпаяди, томорқада зироат етиштириш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)