Яқин Шарқ — замонавий дунёнинг ўзига хос «порохли бочкаси». Араб мамлакатларининг Исроил билан муросасизлиги, айни вақтда, араб давлатларидаги ички ва ўзаро диний, ғоявий, ҳудудий, моддий ихтилофлар минтақани ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бери доимий низо ўчоғига айлантириб қўйган.

Бироқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков минтақадаги муаммолар, Сурия ва Ироқ фожиаси сабабларини яқин ўн йилликлардан излаш кўп ҳам тўғри бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги — «Vakillik.uz» сайти ҳамда «Дарё» интернет-нашри ҳамкорликда Қобилбек Каримбеков билан уюштирган суҳбатни тўлиқ қуйида томоша қилишингиз мумкин.