17 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Мазкур ЙТҲларда 4 киши тан жароҳати олди, ўлим ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1913 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, улардан 685 тасини қўпол турдаги, 34 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 391 та ҳуқуқбузарлик қайд этилди, улардан 214 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмаслик, 177 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланишдан иборат бўлди.
Изоҳ (0)