Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг ишчи номи «Берлин — Оққўрғон» бўлган янги фильми учун фотокастинг эълон қилинди, деб ёзади «Afisha.uz».
Кастинг 14 июлдан 29 июлга қадар ҳар куни ўтказилади. Хабарда талаб қилинаётган типажлар келтириб ўтилган. Булар — 35—45 ёшлардаги ташқи кўриниши Адольф Гитлерга ўхшаш эркак, 16—18 ёшлардаги озғин ўзбек қиз ва 20—24 ёшлардаги озғин ўзбек йигит ҳамда 9—14 ва 16—21 ёшлардаги европача қиёфали қизлар ва 18—23 ёшлардаги европача қиёфали йигит.
Фильм «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ўзбекфильм» киностудияси» томонидан суратга олинади. Постановкачи режиссёр ва сценарийнавис — Зулфиқор Мусоқов, постановкачи оператор — Азизбек Орзиқулов.
Изоҳ (0)