HBO «Тахтлар ўйини» сериали муаллифи Жорж Мартин билан яна бир лойиҳага қўл уради: канал ёзувчи Ннеди Окарафорнинг «Ким ўлимдан қўрқади» китобини экранлаштириш ниятида. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ёзувчига кўра, ҳозирда лойиҳа дастлабки босқичда бўлиб, Мартин унинг ижрочи продюсерларидан бири ҳисобланади. Манбалар эса бу бўйича келишув расман охирига етмаганини билдирмоқда.
Китоб воқеалари Африкада кечади. Сеҳргарлик қобилиятига эга қизалоқ қандайдир қудратли кучлар унинг ўлимини истаётганлиги ҳақида хабардор бўлади.
Изоҳ (0)