Кевин Спейси «Қартали уй» сериалидаги роли учун фаолияти давомида ўнинчи бор «Эмми» телемукофотига даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Спейси олдинги саккизта номинациянинг бирортасида (тўрттаси бош эркак роли учун ва яна шунча продюсер сифатида) мукофотга эга чиқмаганди. 2008 йили «Қайта ҳисоб» фильмида ҳам унинг омади чопмаганди.
«Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли» тоифасида Кевин Спейсига Энтони Хопкинс («Ёввойи Ғарб олами»), Боб Оденкёрк («Яхшиси, Солга қўнғироқ қилинг»), Мэтью Риз («Америкаликлар»), Лив Шрайбер («Рей Донован»), Стерлинг К. Браун ва Майло Вентимилья («Бу биз») рақиблик қилади.
Изоҳ (0)