АҚШ ҳукуматининг КХДРга нисбатан «глобал босимни кучайтириш» бўйича охирги чақириқлари Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича исталган мулоқотни йўққа чиқаради. Корея марказий телеграф агентлиги 16 июль, якшанба куни эълон қилган баёнотда шу ҳақда сўз боради, деб хабар беради «РИА Новости».
«Глобал ҳаракатлар ҳақидаги гап-сўзлар, суверен давлатни ўзини мудофаа этиш имкониятларига эгаликда айблаш Трамп услубидаги куч сиёсатининг яққол ифодасидир. АҚШнинг барчани уларга маъқул бўлмаган суверен давлатга қарши кампанияда қатнашишга сафарбар этишга уриниши замонавий дунёда ўтмайди», — дейилади баёнотда.
Агентликнинг таъкидлашича, АҚШ Шимолий Кореяга қарши душманлик сиёсатини тўхтатмас экан, КХДР ядро ва ракета дастури ҳеч қачон музокаралар мавзусига айланмайди. Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича мулоқот имконияти бой берилади.
Изоҳ (0)