Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Яна уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ёнғин Чаншу уездининг Юйшань шаҳридаги икки қаватли уйда рўй берди. У ерда 20 дан ортиқ киши истиқомат қилганлиги маълум.
Ҳодиса 16 июль, якшанба куни маҳаллий вақт билан 4:32 да содир бўлди. Воқеа жойида текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)