Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишнинг бир йиллигига бағишлаб Анқарада ўтказилган митингда бир неча киши учувчисиз учиш қурилмаси қулаши оқибатида жабрланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қурилма видеосъёмка олиб бораётган ва митинг тасвирини саҳнанинг ён томонларида жойлашган экранларга узатаётганди.
Унинг нима сабабдан қулагани ҳозирча маълум эмас.
Шифокорлар тадбирдан олти кишини олиб кетди, уларда енгил жароҳат ва яралар қайд этилди.
Изоҳ (0)