Ленинград вилоятининг Всеволжск туманида Ўзбекистон фуқароси баландликдан қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда 47news хабар бермоқда.
14 июль, тушки пайт Колтуш шоссесидаги «Лента» гипермаркети қурилиш майдонида Ўзбекистонлик 38 ёшли ишчининг жасади топилди. У тахминан 6 метр баландликдан пастга қулагани маълум бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ишчи пудратчи фирма — «Вариант» МЧЖда расмийлаштирилганди.
Россия Тергов қўмитасининг Ленинград вилояти бошқармаси томонидан ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)