Дубайда қутқарувчилар орадан 26 соат ўтиб бино вайроналари остидан ишчи ўлигини топди. Шунингдек, ҳодиса жойидан жароҳат олган яна бир жабрдийни ҳам топишга муваффақ бўлинди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Ҳодиса 11 июль, сешанба куни рўй берди ва полиция журналида қайд этилиши билан воқеа жойига 30 нафар зобит юборилди.
Биринчи жабрланувчи тезда топилди, бироқ уни вайронлардан чиқариб олиш учун ҳам анча ҳаракат қилинди. Ҳалок бўлган ишчи 12 июль, чоршанба куни тахминан соат 11:00 атрофида топилди.
Бинонинг қулаш сабаби ҳозирча номаълум. Мазкур ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)