Туркия пойтахти Анқара шаҳрида 2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси юз берган давлат тўнтариши бартараф этилганига бир йил бўлиши муносабати билан мамлакат президенти омма олдида чиқиш қилди. Бир йил аввал, яъни 2016 йил 16 июль соат 02:30 да Туркия Буюк миллат мажлиси, яъни парламенти биноси исёнчилар томонидан бомбардимон қилинган эди. Шу муносабат билан Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз чиқишини айнан шу вақтда, яъни 16 июль соат 02:30 да парламент ҳовлисида қилди. «Дарё» президентнинг чиқишидан фотолавҳалар тақдим этади.
Тўрт бармоқ Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан доимо такрорланадиган "Бир миллат, Бир байроқ, Бир Ватан, Бир давлат" шиорини англатади. Туркия халқи бўлиб ўтган давлат тўнтаришидан сўнг бу шиор остида янада қаттиқроқ жипслашди.
Изоҳ (0)