Америкалик Роберт Фармер Санта-Клара шаҳри (Калифорния штати) олий суди томонидан 21 мушукни ўлдиргани учун 16 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мушуклар шаҳар туманларидан бирида 2015 йил сентябрида ғойиб бўлишни бошлади. Шундан сўнг уларнинг ўлиги топилди.
Жониворлар йўқолишни бошлаганидан бир ой ўтиб полиция хўжалик буюмлари дўкони автотураргоҳида приборлар панелида ўлик мушук ётган машинани аниқлади. Автомобильдан қон ва жунли қўлқоплар ҳамда овчи пичоғи топилди.
26 ёшли жиноятчининг ўзи бу пайтда ухлаётганди.
Изоҳ (0)