Россия ва Тожикистоннинг 3 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиси 14 июль, жума куни бошланган жанговар тайёргарликнинг ҳамкорликдаги биринчи тўсатдан текширувида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ёрдамчиси Ярослав Рошчупкин маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Россия ва Тожикистон ҳарбийлари илк бор биргаликда жанговар тайёргарликнинг тўсатдан текширувида иштирок этмоқда. Икки давлат ҳарбийлари Россия тезкор-тактик ва армия авиацияси кўмагида ягона режа ва ягона оператив шароитда Тожикистондаги Лоҳур ва Ҳарбмайдон тоғли полигонларида жанговар-машқ вазифаларини бажармоқда», — деди Рошчупкин.
Марказий ҳарбий округ вакилига кўра, ҳарбийлар чақириқ билан кўтарилган ва полигонларга юборилган. Бу ерда улар назорат машғулотлари, ўқ отиш ва зарбаларни бошқариш бўйича машқлар, ўзаро ҳамкорликни маромига етказиш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)