Хитой хорижий мамлакатларни ҳуқуқ муҳофазачиси, Нобель мукофоти совриндори Лю Сяобонинг вафоти туфайли, унинг ички ишларига аралашмасликка ва масъулиятсиз баёнотлар бермасликка чақиради. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Лю Сяобо давлат тузумини қўпоришга чақирганликда айбланиб 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. 26 июнь куни Лю Сяобо охирги босқичдаги жигар саратони ташхиси муносабати билан қамоқдан муддатидан илгари озод қилинган эди.
Унинг ўлимидан сўнг бир қатор чет эллик етакчилар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамдардлик билдириб, Хитой ҳукуматини унинг оиласи аъзоларининг кўчиб юришига тўсқинлик қилмасликка ва унинг бевасини ҳибсдан озод қилишга чақирди.
ТИВ вакили Лю Сяобо қонунни бузганликда айбдор деб топилганини айтди. Унда жигар саратони аниқлангач, тегишли идоралар ва тиббий муассасалар инсонпарварлик юзасидан ва қонунга мувофиқ равишда унинг даволаниши учун қўлидан келганича ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)