2003 йилда қасддан қотиллик қилишда айбланган покистонлик 11 июль, сешанба куни Дубай судига келиб, унга қарши эълон қилинган айбловни рад этди, деб ёзади UAE Inside.
Айблов маълумотларига кўра, айбланувчи икки шериги билан бирга дўконга кириб, ҳиндистонлик дўкондорни дастлаб таёқ билан урган, бироздан сўнг у ҳушига келгач, пичоқ билан бир неча марта чуқур жароҳатлаган, натижада у вафот этган. Шундан сўнг ўғрилар уни талаб кетган.
2004 йилда уч нафар айбланувчи умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган. Сиртдан ҳукм қилинган покистонлик эса энди Дубай судига келди. Суд унга адвокат тайинлайди, сўнг иш иккинчи марта кўриб чиқилади.
Қолган икки маҳбус қочоқ молиявий қийинчиликларни бошдан кечирганини ва улар билан учрашган вақтидаёқ қурбонни талашни режалаштирганини айтди. Ушбу ҳодиса ҳақидаги иш қайтадан 6 августда кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)