Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Немцовнинг ўлдириб кетилиши ҳақидаги иш бўйича суд ҳукмини ғалати, судланувчилар айбдорлиги ҳақидаги далилларни эса «шубҳали» деб атади. Бу ҳақда ҳудуд ҳукумати матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
«Айбдорлик ҳақидаги далиллар шубҳали бўлган бир пайтда, қаттиқ режимдаги 20 йиллик қамоқ жазосини чиқарган Москва округ ҳарбий судининг Борис Немцовнинг ўлдириб кетилиши ҳақидаги иш бўйича ҳукми ғалати кўриняпти», — дейилади хабарда.
Унда айтилишича, Қодировнинг таажжубланишига давлат айбловчисининг судга мурожаат қилиб, судланувчилардан бирига умрбод қамоқ жазосини тайинлашни сўрагани сабаб бўлган.
«Рамзон Қодиров таъкидлаганидек, бундай жиноий ишлар бўйича умрбод қамоқ жазоси тайинланган ҳолатларни у билмайди. Шу билан бирга, Чеченистон раҳбари мамлакатнинг бошқа шаҳарларида чеченистонлик, кавказликларнинг ўлдириб кетилиши ҳолатлари инсон ҳуқуқлари учун курашувчи турли ҳуқуқ ҳимоячилари ва нашрлар томонидан рад этилаётганини айтди», — дейилади баёнотда.
Эслатиб, ўтамиз, Москва округ ҳарбий суди мухолиф сиёсатчи Борис Немцовнинг қотиллиги ҳақидаги иш юзасидан ҳукм ўқиди.
Изоҳ (0)