Қирғизистонда 40 га яқин одам олтин қазиб олувчи компания — «Қирғизолтин» ОАЖнинг омборини ўмаришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот-хизмати «Интерфакс»га маълум қилди.
«Норин туманида (Қирғизистон шимоли) маҳаллий аҳоли, яъни 40 га яқин эркак «Қирғизолтин» ОАЖнинг омборини ўмаришга ҳаракат қилди. Ўғрилар автомашиналарда таркибида олтин бўлган рудани «Солтон-Сари»дан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган», — дейди матбуот хизмати вакили.
Унинг сўзларига кўра милиция ходимлари жиноятнинг олдини олишга муваффақ бўлган.
«Норин тумани ИИБ ходимларининг тезкор-суриштирув тадбири давомида жиноятга алоқадорликда гумонланиб ‘Эмгекчил’ қишлоғининг 23 фуқароси қўлга олинди. Тергов ишлари давом этмоқда», — деди агентлик суҳбатдоши.
Изоҳ (0)