АҚШдаги Стэнфорд университети олимлари 111 та мамлакатнинг 717 минг аҳолисининг смартфонларидаги маълумотларни таҳлил қилиб чиқиб, уларнинг ҳар бири кунига қанча масофани босиб ўтишини аниқлади, деб ёзади «Вести.ru».
Дунёдаги энг ялқов кишилар индонезияликлар бўлиб чиқди, улар ҳар куни атиги 3513 қадам босади холос.
Гонконг фуқаролари эса энг фаол бўлиб чиқди, улар кунига ўртача 6880 қадам масофани пиёда босади. Дунё бўйича бир кунда босиб ўтилган масофа 4961 қадамни ташкил этди.
Гонконгдан кейинги ўринларни Хитой, Украина, Япония ва Россия эгаллади.
Изоҳ (0)