Мексикада хонадонга бостириб кирган номаълум шахслар 11 кишини отиб ташлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Ҳодиса Идальго штатининг Тисаюка муниципиясида рўй берди. Гувоҳларга кўра, ниқоб кийиб олган бир гуруҳ эркак уйга кириб, у ерда бўлган барча катта ёшдаги кишиларни ўққа тутди.
7 нафар эркак ва 4 аёл ҳалок бўлди. Уйдаги 4 дан 14 ёшгача бўлган болалардан ҳеч ким жабрланмади.
Полиция мазкур ҳужум наркосавдогарлар ўртасидаги рақобатга алоқадор бўлиши мумкинлигини истисно этмади.
Изоҳ (0)