Россиянинг Анқарадаги элчихонаси Туркия ҳукуматидан мамлакат ҳудудида йўқолиб қолган россиялик оила тақдирини аниқлаштирмоқда, деб ёзади «РИА Новости» элчихона вакилига таяниб.
Саратов вилояти фуқаролари — Светлана Уханова, унинг турмуш ўртоғи Евгений Кочаари ва қизларининг йўқолиб қолгани ҳақида уларнинг қариндошлари маълум қилган.
«Элчихона Туркиянинг ваколатли органларига мурожаат қилиб, ушбу шахслар мамлакат ҳудудида бор ёки йўқлигини маълум қилишни сўради. Депортация ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, биз уларни Россия ҳудудига депортация қилишни илтимос қилдик. Элчихона вазиятни кузатишда давом этмоқда», — деди Россия элчихонаси вакили.
Изоҳ (0)