Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги ҚВП мудирасининг масъулиятсизлиги оқибатида 2 ёшли гўдак ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.
Хабар беришларича, Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вилоят ҳокими, кенг жамоатчилик ва тиббиёт ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтган. Мулоқот чоғида туманда юз берган бир қатор кўнгилсиз ҳодисаларга ҳам тўхталиб ўтилган.
Мавзуга доир: Сурхондарёда нотўғри ташхис сабаб бир қиз қўлсиз қолди
«Айни пайтда Салима Чориевани жиноий жавобгарликка тортиш масаласи вилоят прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда», — дейилади Сурхондарё вилояти ҳокимининг Facebook’даги саҳифасидаги хабарда.
Умуман олганда, камчиликларга йўл қўйгани учун Қумқўрғон тиббиёт бирлашмаси тизимидан 29 нафар ходим вазифасидан озод этилган, 5 нафар тиббиёт ходимига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган. Мазкур чоралар айнан қайси вақт оралиғида кўрилганига хабарда аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)