Таиландда ўтказилган химия фани бўйича жаҳон олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда журналист Ҳусан Эрматов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Хабар беришларича, улардан икки нафари Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги 2-лицей ўқувчиларидир.
Лицей директори Ортиқбой Эшонқуловнинг маълум қилишича, бу лицей ўқувчилари томонидан халқаро фан олимпиадаларида қўлга киритилган 37-медалдир.
Қайд этишларича, 80 мамлакат вакиллари қатнашган Таиланддаги химия бўйича фан олимпиадасида Ўзбекистондан тўрт ўқувчи иштирок этган эди.
Изоҳ (0)