Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев Қозоғистон элчиси Ерик Утембаевни қабул қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Қозоғистон томонига солиқ маъмурчилиги ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида ахборот берилган.
Шунингдек, Қозоғистондаги ахборот технологияларининг жадал ривожи фаолиятнинг барча соҳаларини автоматлаштиришга кўмак бериши ва замонавий давлат кафолати экани қайд этилган.
Шу муносабат билан, мазкур соҳада тажриба алмашиш мақсадида қозоғистонлик мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинган.
Изоҳ (0)