Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев 9—11 июль кунлари Беларусда бўлиб қайтди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Ташриф давомида Ўзбекистон бош прокурори Беларусь бош вазири ўринбосари Михаил Русий билан учрашган, шунингдек, мамлакат Бош прокуратураси, Олий суди, Тергов қўмитаси ва Адлия вазирлигида музокаралар ўтказган.
Беларусь бош прокурори Александр Конюк билан учрашув чоғида томонлар ҳамкорликдаги прокурорлик фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш муаммолар бўйича тадқиқотлар олиб бориш масалаларини муҳокама қилган.
Тергов қўмитасидаги учрашувда жиноятларни фош этишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, биометрик ва ДНК маълумотларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
«Ташриф самарали ва ҳар икки томон учун фойдали кечди», — дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси ахборотида.
Изоҳ (0)