Буюк Британия парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси матнини (.pdf) эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Қонунда, жумладан, Европа ҳамжамиятлари тўғрисидаги 1972 йилги қонуннинг амал қилиши бекор бўлиши кўзда тутилган.
Қонун лойиҳаси жами 57 саҳифадан иборат. Энди ҳужжат парламент аъзолари томонидан тасдиқланиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссия ҳисоботига кўра, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши иттифоқ бюджетида йилига 10 миллиард евролик туйнукни ҳосил қилади.
Айни вақтда, Европа Иттифоқининг янги мақсадлари, хусусан, ташқи чегаралар ҳимояси ва ички хавфсизликни таъминлаш кабиларни рўёбга чиқариш учун ҳам айнан шунча маблағ зарур бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)