12 июль, чоршанба куни Антарктидадан улкан айсберг синиб тушди, у бир неча ўн йиллар «умр кечириши» мумкин. Бундай фикрни Суонси университети профессори, MIDAS Антарктида лойиҳаси раҳбари Эдриан Лакмен билдирди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Бу айсберг — тарихдаги энг йирикларидан бири, унинг келажагини олдиндан айтиш қийин. У битта бўлак кўринишида қолавериши мумкин, аммо унинг парчаланиб кетиши эҳтимоли кўпроқ. Музнинг бир қисми бу ҳудудда бир неча ўн йилликлар давомида қолиши, қолган қисмлари шимолга, илиқроқ сувларга оқиб кетиши мумкин», — деди профессор.
Олимлар Ларсен С музлигидан 2011 йилдаёқ синиб тушишни бошлаган айсберг ҳаракатини кузатишни режалаштирмоқда.
Муз бўлагининг қалинлиги тахминан 200 метр, оғирлиги эса бир триллион тоннага тенг.
Изоҳ (0)