13 июль куни соат 14:10 да «Ўзбекистон» телеканали оркали «Биз учун муҳим» ток-шоуси биринчи марта тўғридан-тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Дарё»нинг «Ўзбекистон» телеканалидаги манбаси маълум қилди.
Кўрсатувнинг ушбу сонида кўтарилгадиган мавзу жамият ҳаётидаги иллатлардан бири — қўшхотинлик.
Ток-шоу соат 15:30 га қадар давом этади. Унда мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этади.
Кейинги ҳафта эса «Муносабат» ток-шоуси ҳам жонли тарзда эфирга узатилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)