• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Сардор Рашидов: «Сити»да шароит қандай бўлса, «Жазира»да ҳам шундай. Чунки хўжайин битта

    Фаолиятини Амирликларнинг «Ал-Жазира» клубида давом эттиришга қарор қилган ва икки йиллик шартномага имзо чеккан Сардор Рашидов «Интерфутбол» газетасига интервью берди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Рашидовнинг олдида Қатар ва Амирликларнинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор бўлса-да, футболчи мамлакатнинг амалдаги чемпиони сафида ўйнашни афзал билди. Журналист Камолиддин Алимовнинг биринчи саволи нега айнан «Ал-Жазира» деб бошланди.

    Шахсан клуб президенти ва бош мураббий мени жамоа сафида кўришни истади. Бу биринчи муҳим омил бўлди. «Ал-Жазира»нинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиши бир тўхтамга келишимни осонлаштирди. Салоҳиятимни дунёнинг гранд клубларига қарши ўйинларда синаб кўриш хоҳиши кучлилик қилди. «Ал-Жазира» мавсум якунига кўра БАА чемпиони ҳам бўлганди. Ҳаммаси бир бўлиб, шу таклифни қабул қилдим. Бундан хурсандман.

    Сардор Рашидов, «Ал-Жазира» аъзоси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Рашидов нима сабабдан Қатарда қолишни истамагани борасида ҳам тушунтириш берган. Шунингдек, у тўп сурган «Ал-Жаиш» клубининг «Лаҳвия» билан қўшиб юборилишини танқид остига олган.

    Қатарда қолишни истамадим. Фаолиятимда бурилиш ясашни хоҳладим. Агар Юлдузлар лигасида қолганимда, ҳозирги имкониятга эга бўлмасдим. Ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўриш истаги баландроқ эди.

    Қатарнинг икки етакчи клубини бирлаштириш ғояси мамлакат футбол федерациясидан чиққани аниқ. Менимча бу унчалик тўғри қарор бўлмади. Бирлашишда маъно кўрмаяпман.

    «Ал-Жаиш» Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этадиган клублардан бири эди. Федерациянинг қарори билан чемпионатдаги рақобатга ҳам маълум даражада путур етади. Ахир «Жаиш» чемпионлик учун курашадиган 3—4 жамоа қаторида гавдаланаётганди. Энди эса фақатгина «Ас-Садд» ва янги тузилган жамоа қолди. Хулосам шу — бу қарор Юлдузлар лигасида савия пасайишига олиб келади. Шу боис Қатарда қолиш вариантига ижобий қарамадим.

    Сардор Рашидов, «Ал-Жазира» аъзоси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Аввалроқ Сардор «Ал-Айн» етакчиси, Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон икки марта қўнғироқ қилиб, жамоадош бўлишни таклиф қилгани борасида айтганди. Шунга қарамай, ўзбекистонлик футболчи бу таклифни қаноатлантирмади.

    Билишимча, Умар Абдулраҳмон клуб раҳбарларига мени харид қилишни тавсия этган ва улар номзодимга қизиқиб қарашган. Лекин «Ал-Айн» келаси мавсум Чемпионлар лигасида қатнашмайди. Клуб БАА чемпионатини бор-йўғи 4-ўринда якунлади.

    Сардор Рашидов, «Ал-Жазира» аъзоси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Футболчининг тан олиб айтишича, молиявий томондан олиб қараганда «Ал-Жазира»нинг таклифи «Ал-Жаиш»никидан яхшироқ. Шу боисдан ҳам Рашидов янги шартномага имзо чекишни ортиқ пайсалга солиб ўтирмаган.

    Рашидов «Ал-Жазира»да 10-рақамни қўлга кирита олмади. Бу рақам Одил Аҳмедовнинг «Анжи»даги жамоадоши Мубарак Буссуфага тегишли. 14 июль куни Сардор «Ал-Жазира» сафига етиб боради. У билан биргаликда клуб машғулотларига машҳур Лассана Диарра ҳам қўшилади.

    «Ал-Жазира» базаси масаласида қандайдир шубҳага ўрин йўқ. «Манчестер Сити»да қандай шароит яратилган бўлса, «Жазира»да ҳам худди шундай. Чунки клуб айнан «Манчестер Сити» хўжайинига тегишли.

    Сардор Рашидов, «Ал-Жазира» аъзоси

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси «Ал-Жазира» бош мураббийи билан гаплашиб улгурмаган. Ҳар икки томон таътилдан қайтишгач, Дубайда бу иш амалга ошади. Шунингдек, Сардор Рашидовга Амирликлардан уй берилиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

    Фото: «Ал-Жаиш»

    Фото: «Ал-Жаиш»

    Интервью якунида Рашидов Криштиану Роналду «Реал»дан кетмаслигини исташи ҳақида айтиб ўтган. Чунки португалиялик клубида қолса, Жаҳон чемпионатида унга қарши ўйнаш учун имконият бўлиши мумкин.

    09.07.2017, 10:51   Изоҳ (0)   52044
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ЎФФнинг 70 ёшга тўлган президенти Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

    04.07.2017, 19:54

    КК—2017. 3-ўрин Роналдусиз майдонга тушган Португалияга насиб этди. Бугун чемпион номи маълум бўлади

    02.07.2017, 20:08

    КК—2017. Ярим финал жуфтликлари маълум: Португалия—Чили, Германия—Мексика

    26.06.2017, 08:58

    Миллий термадан ҳайдалиш арафасида турган Самвел Бабаян тарқалиб кетиш остонасидаги клуб билан музокаралар ўтказди

    25.06.2017, 20:12

    КК—2017. Бугун Германия—Камерун ва Чили—Австралия ўйинлари бўлиб ўтади

    25.06.2017, 15:19

    Конфедерациялар кубоги. Россияга ўз уйидаги деворлар ҳам ёрдам бера олмади, Португалия ва Мексика эса ярим финалга чиқди

    25.06.2017, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.