Шу йилнинг 26 январига ўтар кечаси Чеченистонда 27 киши ўлдирилган. «Новая газета» нашрига кўра, бу одамлар турли вақтларда турли сабабларга кўра ушланган. Республикада қисқа вақт ичида 56 киши отиб ташланган бўлиши мумкин, деб хабар беради «РБК».
Чеченистонда кўрсатилган вақтда оммавий судсиз қатл уюштирилган.
Айтилишича, отиб ташланганларнинг аксарияти 2016 йил декабрида республикада олиб борилган оммавий тергов ҳаракатлари давомида ушланган. Операция январда ҳам давом этган.
Журналистлар ўтказган текширув натижаларига кўра, ушланганлар расман рўйхатдан ўтказилмаган, уларга расман айбловлар илгари сурилмаган. Маҳбуслар ертўлаларда ушлаб турилган.
Жами операциялар давомида полиция 200 га яқин одамни ушлаган.
Изоҳ (0)