Парижда 12 декабрь куни иқлим бўйича янги чоралар, жумладан, молиялаштириш масалалари кўриб чиқиладиган саммит ўтказилади. Бу ҳақда Франция президенти Эмманюэль Макрон Гамбургдаги G20 саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Саммитнинг якуний ҳужжатида G20 давлатлари АҚШ президенти Дональд Трамп иқлим бўйича нуқтаи-назарини ўзгартирмаганлигини алоҳида қайд этди. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар энергия ташувчилардан экологик меъёрларга риоя этган ҳолда фойдаланишда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилади.
Трамп май ойи охирида АҚШ иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ҳақида эълон қилди. Мазкур қарор БМТ жамғармалари экологик дастурларига ажратиладиган маблағлар камида чорак қисмга қисқартирилиши, шунингдек, Қўшма Штатларнинг ўзида парник газлари ташланмалари суръати пасайтирилишини англатади.
Изоҳ (0)