Аввалроқ Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизимини жорий этилишини маълум қилган эди. Бу ҳақда университетнинг tuit.uz сайти ҳам маълумотлар бериб ўтганди.
Жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетининг 450 нафар абитуриентлари учун тест имтиҳонлари ўтказилди.
Биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида «Зайчик» абитуриентлар аниқланди, деб хабар берилди университетнинг Facebook’даги саҳифасида.
Халқ орасида «Зайчик» дея аталувчи абитуриентлар «биометрик тизимни алдайман» деган умидда ҳарбийлар формасини кийишга ҳам муяссар бўлган, натижада эса 16 та «зайчик» қопқонга тушди.
Шу билан бир қаторда, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади.
Шу билан бир қаторда диплом муқоваси ичига конспирация – яъни яширилган телефонлар ҳам аниқланди.