Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июлда 77 ёшни қаршилаган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевни табриклаб, телеграмма жўнатди ва телефон орқали сўзлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг расмий сайтида маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев телеграммада Қозоғистон халқининг фаровонлиги учун Нурсултон Назарбоев бошчилигида амалга оширилган йирик лойиҳалар ва дастурларнинг натижаларини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбари Нурсултон Назарбоев томонидан Қозоғистоннинг ва бутун Марказий Осиё минтақасининг халқаро аренадаги нуфузини кўтариш бўйича амалга оширган муҳим ташаббуслари ва фаол фаолиятини юқори баҳолади.
Телефон мулоқоти давомида Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назрбоевни яна бир бор туғилган куни билан табриклади ва унга саломатлик, фаровонлик ва олий давлат лавозимида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.
Шу билан бирга, бўлажак учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)