Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларида синов тариқасида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизимининг жорий этилиши муносабати билан бўшайдиган коллежлар бинолари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига ўтказилади. Бу ҳақда «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонда гапирилган, деб ёзмоқда UzNews.
Коллеж биноларининг негизида барча қулайликларга, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга бўлган Ёшлар марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрлари, шунингдек, ёшларни, айниқса, уларнинг уюшмаган қисмини олти ойгача бўлган муддатда касб-ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказлари ташкил этилади.
Изоҳ (0)