6 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон ОДКБга қайта қўшилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 5 июлда бўлиб ўтган мулоқотда маълум қилди.
2. PSA Peugeot Citroen ҚК ва «Ўзавтосаноат» 133 миллион евролик заводни қуришни бошлади. Завод 2019 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
3. Майит ювувчининг қўлида «жонланган» бир ярим ойлик гўдак. Қашқадарёлик Муҳаммаджоннинг ҳаёти сақлаб қолинадими?
4. Нукусда ҳавонинг исиб кетиши оқибатида болалар боғчалари вақтинчалик ёпилди. Агар ҳаво ҳарорати пасаймаса, боғчаларнинг очилиши янада кечиктирилиши мумкин.
5. Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади. 15 июнда тузилган шартномага мувофиқ, Ўзбекистонга 1,25 миллиард кВт/соат электр энергияси етказиб берилади.
Изоҳ (0)