Янгийўл тумани Давлат солиқ инспекцияси ходими 1973 йилда туғилган Б.Ш. ва шу туманда яшовчи вақтинча ишсиз, 1984 йилда туғилган Ш.М. фирибгарлик қилгани учун прокуратура органлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
ДСИ ходими ва унинг шериги Янгийўл туманида яшовчи уй бекаси, 1965 йилда туғилган З.М.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, Ш.М. ўзини «ДСИ ходимиман, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси орқали уйингизни рўйхатдан ўтказиб берамиз», деб алдаган.
Икки шерик аёлдан икки миллион сўм олган. Бундан ташқари икки шерик «мол-мулк ва ер солиғи учун», деб 1 139 700 сўмни 11 та хонадондан йиғиб олиб, уларга сохта квитансиялар тақдим қилган ҳолда пулларни банкка топширмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Изоҳ (0)