Хитойнинг шимоли-шарқидаги газ қувурида содир бўлган портлаш оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди ва 89 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Портлашга газ қувурида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари вақтида газнинг оқиб чиқиши сабаб бўлди.
Портлашдан яқин атрофдаги шифохонанинг ходимлари ҳамда беморлари, йўлдан ўтаётган одамлар жабрланган.
Бу Хитойда бир ҳафта ичида иккинчи бор газ қувурининг портлаши ҳисобланади.
Изоҳ (0)