Тинимсиз ёмғирлар ва бунинг натижасида юз берган сув тошқинлари оқибатида Хитойнинг 11 вилоятида жами 56 киши ҳалок бўлди. «ТАСС» хабарига кўра, яна 22 киши бедарак йўқолган, деб тахмин қилинмоқда.
Хабар беришларича, табиий офат натижасида 27 мингдан зиёд уй вайрон бўлаган, яна 37 мингдан ортиқ бинога зарар етган. 759 минг гектардан кўпроқ қишлоқ хўжалиги ерлари ишдан чиққан.
Кучли ёмғирлар, сув тошқинлари ва кўчкилар 11,08 миллиондан зиёд аҳолининг ҳаётига дахл қилди. Табиий офат натижасида етказилган зарар миқдори 3,72 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)