Шимолий Корея томонидан учирилган «Хвансон-14» қитъалараро баллистик ракетаси ядро каллагини элтишга қодир. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ракета парвози билан биргаликда мобил учириш қурилмаси ҳам синовдан ўтказилгани билдирилмоқда.
Агентликка кўра, КХДР раҳбари Ким Чен Ин ракета учирилишини шахсан кузатган. У 4 июлда ўтказилган мазкур синовни «АҚШ мустақиллиги кунига совғалар тўплами» деб атади. Пхеньян Қўшма Штатлар КХДРга нисбатан душманлик сиёсатини тўхтатмагунча Вашингтон билан ядро қуроллари ҳамда баллистик ракеталар масаласида музокаралар ўтказилмаслигини билдирди.
https://youtu.be/nSujxjPkJFY
Изоҳ (0)