Италия шимолида, Верона шаҳри яқинидаги буғдой майдонида Россия президенти Владимир Путиннинг улкан портрети пайдо бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Мазкур асар муаллифи ландшафт санъати устаси Дарио Гамбарин эканлиги билдирилмоқда. У олдинлари ҳам бир неча бор шундай инсталляцияларга қўл урганди. Гамбарин портретлари қаҳрамонлари орасида Нельсон Мандела, Фидель Кастро, Рим папаси Франциск, Барак Обама ва Дональд Трампни учратиш мумкин.
25 минг квадрат километрга тенг майдондаги улкан асарларини яратиш учун рассом трактор, омоч ва махсус техникани фойдаланади. Унинг асарини фақат қуш парвози баландлигидан кўриш мумкин.
Янги портрети учун Россия президенти танланганини Гамбарин Путиннинг Гамбургдаги G20 саммитида иштирок этиши билан изоҳлади.
Изоҳ (0)