Кабарда-Балкария республикасининг Баксан туманида яшовчи 127 ёшли Нану Шаова мамлакатнинг энг кекса кишиси Россия рекордлар китобига сифатида киритилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россия рекордлар китоби бош муҳаррири Станислав Коненко момога буни тасдиқловчи сертифактни топширди. У 127 ёшни қаршилаш дунё миқёсида ҳам рекорд эканлигини қайд этди.
Нану Шаовага қадар Россиянинг энг кекса кишиси мақоми 121 ёшли Астрахан вилоятида истиқомат қилувчи Танзила Бисембеевага тегишли эди.
Изоҳ (0)